Жаҳон | 07:51 / 22.05.2018
19601
1 дақиқада ўқилади

Трамп Мадурога чақириқ билан чиқди

Фото: EPA-EFE/CHRIS KLEPONIS / POOL

АҚШ президенти Дональд Трамп расмий баёнот билан чиқди, унда у Венесуэла президенти Николас Мадурони давлат раҳбарлиги учун бўлиб ўтган сайловлардан сўнг демократияни тиклашга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

«Биз Мадуро режимини демократияни қайтаришга, эркин ва ҳалол сайловларни ўтказишга, барча сиёсий маҳбусларни дарҳол ва ҳеч қандай шартларсиз озод этишга, шунингдек, Венесуэла халқига нисбатан қатағонлар ҳамда иқтисодий чекловларни тўхтатишга чақирамиз», - дейилади Трампнинг баёнотида.

Ушбу баёнот Оқ уй расмий вакиллари томонидан тарқатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадуро рақибини халққа ҳурматсизликда айблаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид