Ўзбекистонга «Amnesty International» делегацияси келди
2018 йилнинг 21 май куни Тошкент шаҳрига «Amnesty International» халқаро ноҳукумат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Мари Струтерс бошчилигидаги делегация келди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берган.
Ташриф давомида делегация Бош прокуратура, Олий суд, ташқи ишлар, ички ишлар, адлия, олий ва ўрта таълим вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан учрашувлар ўтказади, шунингдек, Тошкент давлат юридик университетига ташриф буюради.
Мавзуга оид
11:28 / 19.08.2024
Amnesty International можаролар ҳудудига қурол етказиб берилишини қоралади
21:53 / 29.05.2024
Дунё бўйлаб қатллар сони сўнгги 10 йил ичида энг юқори даражага етди
08:26 / 20.07.2023
Amnesty: 21 мингдан ортиқ россиялик урушни танқид қилгани учун жазоланди
21:49 / 16.05.2023