Ўзбекистон | 12:48 / 24.05.2018
2200
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратурада Amnesty international делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бош прокурор ўринбосари Э.Йўлдошевнинг «Amnesty international» халқаро нодавлат ташкилоти делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.

Делегация аъзоларига Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, шу жумладан шаъни ва қадр-қимматини камситишга, шунингдек қонуний манфаатларини чеклашга йўл қўймаслик соҳасидаги ислоҳотлар борасида маълумот берилди. Хусусан, қонун ҳимоячиларида қийноқларга солиш ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларини қўллаш учун қонунчиликдаги жавобгарликни кучайтириш масалалари алоҳида қизиқиш уйғотди.

Шу билан бирга, учрашув давомида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси, суд-тергов фаолиятида шаффофликни таъминлаш, шунингдек амалга оширилаётган ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид