Жаҳон | 11:03 / 24.05.2018
6953
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ коалицияси «Ҳизбуллоҳ»нинг Суриядаги позицияларига зарба берди

Фото: Reuters

АҚШ бошчилигидаги коалиция Ливаннинг шиалар ташкилоти ва сиёсий партияси «Ҳизбуллоҳ» позицияларига зарба берди. Бу ҳақда Reuters ташкилот матбуот хизматига асосан хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, коалиция Сурия армиясининг Ироқ билан чегарадаги Т-2 нефтстанцияси ҳудудидаги иккита позициясига ҳам ҳужум қилган.

Шунингдек таъкидланишича, коалиция қўшинлари вакили телефон орқали изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ «Ҳизбуллоҳ» етакчиларига қарши санкциялар жорий этилганини эълон қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид