08:14 / 24.05.2018
13017

Пўлат Бобожонов Рамазон Ҳамро Раҳимзода билан нималарни муҳокама қилди?

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов Тожикистон Республикаси ички ишлар вазири милиция генерал-полковниги Рамазон Ҳамро Раҳимзода билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Унда терроризм, экстремизмнинг турли кўринишлари, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдосига қарши курашиш ва тезкор ахборот алмашишни фаоллаштириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокама қилинган масалалар ҳар икки қардош мамлакат ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорликдаги асосий вазифаларидан бири бўлиб қолишини икки давлат идора раҳбарлари алоҳида қайд этдилар. Учрашув давомида бошқа муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув доирасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан келишув ҳужжатлари имзоланди. 

Бундан ташқари, меҳмонлар Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишганлар.

Top