01:22 / 24.05.2018
21403

Тожикистон ташқи ишлар вазирининг русча фамилияси ўзгарди

Фото: Тожикистон ТИВ

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ўзининг «русча» фамилиясини тожикчасига алмаштирди, деб ёзмоқда news.tj.

Сирожиддин Аслов фамилиясини ўзгартириш жараёнини ўтган йилдаёқ бошлаган эди, бироқ халқаро тадбирларда доимий бандлиги туфайли фамилиясининг Муҳриддинга алмаштирилиши бугунга келиб содир бўлди, деган «Азия плюс»га Тожикистон ташқи ишлар вазирлигидаги манба.

Бугун Тожикистон Республикаси ТИВ сайтида вазир «Созандагони Ватан» ёшлар ижтимоий ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар чиқди. Бу ахборотда Сирожиддин Аслов Сирожиддин Муҳриддин деб ёзилган.

Тожикистонда русча усулда ёзилган фамилиялардан қутилиш жараёни 2007 йилда мамлакат президенти Имомали Раҳмонов ўз фамилиясини Раҳмон деб ўзгартирганидан сўнг бошланган ва давлат раҳбарига республикада жуда кўпчилик таассуб қила бошлаган. Бироқ, орадан бироз вақт ўтиб, улар Россиядан қайтиб, ўзларининг эски, «русча» фамилияларига қайта бошлашган. Уларнинг фикрича, русча усулда ёзилган фамилия билан Россияда ишлаш ва яшаш осонроқ.

Top