Ўзбекистон | 19:45 / 25.05.2018
11344
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон Ўзбекистон билан автомобиль қатновига оид шартномани ратификация қилди

Тожикистон парламенти депутатлари томонидан Ўзбекистон билан автомобиль қатновига оид шартнома ратификация қилинди. Мазкур ҳужжат юк ва йўловчи ташиш тизимини соддалаштиради, юк ва йўловчилар сонини кўпайтиради, ўзаро транзит салоҳиятини оширади.

“Халқ сўзи” хабарига кўра, бундан ташқари, янги инфратузилмалар яратиш имконини беради. Хусусан, компаниялар Россия ва Қозоғистонга рейсларни амалга ошириш учун автомашиналар, жумладан, юк ва йўловчи транспорти воситаларини сотиб олиш олиш имконига эга бўлади.

Мазкур йўналишлардан туристлар ва меҳнат муҳожирлари ҳам фойдаланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон парламенти Ўзбекистонга алоқадор қатор янги ҳужжатларни кўриб чиқиши хабар берилганди

 

Мавзуга оид