Жаҳон | 09:51 / 26.05.2018
5492
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурия ҳукумати кескинликдан холи ҳудудда амалиёт режалаштирганини маълум қилди

Фото: AP

АҚШ Сурия ҳукумати мамлакат жануби-ғарбидаги кескинликдаги холи ҳудудда амалиёт ўтказишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлардан ташвишда. Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэртнинг баёнотида айтилада.

«АҚШ Сурия президенти Башар Асад режими Сурия жануби-ғарбида, кескинликдан холи ҳудуд чегараларида амалиёт ўтказишга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарлардан ташвишда. Бу ҳақда АҚШ, Иордания ва Россия ўтган йили бир қарорга келганди», - дейилади баёнотда.

Давлат департаментидан маълум қилишларича, Сурия ҳукуматини можарони кенгайтириши ёки ўт очишни тўхтатиш режимига зарар етказиши мумкин бўлган исталган ҳаракатлардан тийилишга чақиришади.

«АҚШ бу кескинликдан холи ҳудуднинг Россия ва Иордания билан кафолатчиси бўлгани ҳолда, Асад режими томонидан бузилишлар рўй берса, қатъий ҳамда тегишли чораларни кўради», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ коалицияси «Ҳизбуллоҳ»нинг Суриядаги позицияларига зарба берганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид