Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
АҚШ Ҳарбий вазирлиги осмондаги номаълум ғайритабиий ҳодисаларга (номаълум учар жисм, НУЖ) оид ҳужжатларни эълон қила бошлади.
161 ҳужжатдан иборат биринчи тўпламнинг эълон қилинишига изоҳ берар экан, Пентагон бу ҳодисаларни «ҳукумат томонидан тушунишда мисли кўрилмаган шаффофликка» интилишини таъкидлади ва «америкаликларга кўриш вақти келди» деган фикрни билдирди.
Биринчи пакетда ҳужжатларнинг рақамлаштирилган нусхалари, шунингдек, фотосуратлар ва видеолар мавжуд. Улар ўн йиллар давомида Пентагон, АҚШ Давлат департаменти, ФТБ ва NASA томонидан тўпланган. Файлларни юклаб олиш ва чоп этиш мумкин.

Axios нашрининг таъкидлашича, махфийликдан чиқарилган ҳужжатларда ҳеч қандай «яшил одамчалар» ва «учар ликопчалар»нинг аниқ тасвирлари учрамайди.

НУЖ ҳақидаги ҳужжатлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг кўрсатмаси билан эълон қилинмоқда, у апрель ойида бу мавзудаги «қизиқарли» маълумотларни ошкор қилишга ваъда берган эди.
Мавзуга оид
11:29
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026