15:56 / 26.05.2018
6189

АҚШда дронлар билан курашувчи махсус тизим ишлаб чиқилди

АҚШнинг Sierra Nevada компанияси учувчисиз учар қурилмалар билан курашга мўлжалланган махсус тизимни ишлаб чиқди, уни пикапда жойлаштириш ва транспорт воситаси ҳаракатланаётганида қўллаш мумкин. Бу ҳақда Defense News портали хабар берган.

X-Madis номини олган тизим радиоэлектрон кураш воситаларидан фойдаланган ҳолда объектларни аниқлаши, фарқлаши ва аниқ нишонга олиши мумкин. Хабар қилинишича, у автомобиль тезлиги соатига 80 километрга чиққанида ҳам ишлайди. Таъкидланишича, тизимни бир нафар оператор транспорт воситаси кабинасидан бошқара олади.

Фото: Defense News

Компаниядан қўшимча қилишларича, X-Madis турли ҳаракатланувчи платформаларга жойлаштирилиши мумкин, жумладан, пикаплар, йўлтанламаслар ёки қайиқларга ҳам. Шунингдек, тизим АҚШ армиясида бўлган бир неча турдаги транспортда синовдан ўтказилди.

Янги ишланма Флоридадаги Тампада бўлиб ўтаётган SOFIC 2018 кўргазмасида тақдим этилган.

Top