18:24 / 27.05.2018
32079

Тошкентдан Москвага учган самолёт қум бўрони туфайли ушланиб қолди

Фото: KUN.UZ

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «Тошкент-Урганч-Москва» йўналишидаги рейси 4,5 соатга ушланиб қолди. Авиакомпания матбуот хизмати бунга Ўзбекистон шимоли-ғарбида кузатилаётган қум бўрони сабаб бўлганини маълум қилган.

Авиаташувчининг маълумотига кўра, Тошкентдан Урганч орқали Москвага томон ҳаракатланган НУ-55 рейси пойтахтдан маҳаллий вақт билан соат 10:00да учган, самолёт қумли бўрон туфайли Урганчга бора олмаган ва Бухоро аэропортига қўнишга мажбур бўлган.

«Айни вақтда самолёт Москвага томон парвозни давом эттирмоқда. Рейс 4 соату 30 дақиқага кечикди», дейилган хабарда.

Қум бўронлари сабабли «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «Тошкент-Урганч-Бухоро» йўналишидаги НУ-51 рейсини Нукусдаги захира аэродроми орқали амалга оширишга мажбур бўлган. Бу рейс ҳам 4,5 соатга кечиккан.

Top