Спорт | 15:45 / 28.05.2018
8406
1 дақиқада ўқилади

Месси: «Барса» билан чемпионликни термадаги совринга алмаштирган бўлардим

Фото: AFP

«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жамоанинг ЖЧ-2018даги имкониятларига баҳо берди.

«Мен «Барселона» чемпионлик совринини терма жамоа таркибидаги совринга алмаштирган бўлардим. Аргентина билан совринни ютиш ноёб нарсага айланган бўларди.

Бироқ, биз энг кучли бўлганимиз туфайли жаҳон чемпионига айланишимиз кераклиги ҳақида баёнотлар бермаслигимиз керак. Ҳақиқий вазият бундай эмас.

Гуруҳдаги рақибларга келадиган бўлсак, Исландия сўнгги Европа чемпионати вақтида исталган жамоага қийинчилик туғдириши мумкин эканини кўрсатди.

Хорватияда жуда яхши ярим ҳимоячилар бор. Улар Испания йўналишида ўйнайди, фақат бир даража пастроқ. Нигерияга келсак, бу терма ҳар доим бизга чақириқ ташлаган», - дея айтиб ўтди Месси El Trece’га берган интервьюсида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид