Жаҳон | 14:26 / 28.05.2018
16056
2 дақиқада ўқилади

Украиналик адмирал Россияни тийиб турувчи омил ҳақида гапирди

Фото: УНИАН

Украина мудофаа вазири собиқ ўринбосари, захирадаги адмирал Игорь Кабаненко Украина томонини Азов денгиз қирғоқларига патруль қўйишга чақирди, бу Россия томонидан келаётган таҳдидга қарши курашиш учун керак. Бу ҳақда РИА «Новости» «Обозреватель» порталига асосан хабар қилмоқда.

Кабаненконинг сўзларига кўра, Россия томони Азов денгизида, Украина қирғоғидан унча узоқ бўлмаган ерда машқлар ўтказмоқда. Бу эса «провокация» ҳамда «денгиздан бостириб киришнинг гибридли таҳдиди» саналади. Унинг фикрича, Киев инқирознинг олдини олиш учун Москвага жавоб қайтариши керак.

«Биринчи навбатда - қирғоқ ҳудуди, денгиз ҳудудига патруль қўйиш - соҳилбўйидан 12 миля масофада. Украина Давлат чегара хизмати денгиз қўриқлаш кучлари томонидан доимий патруллар. Бу тийиб турувчи омил», - дея айтиб ўтди Кабаненко.

Бундан ташқари, Кабаненконинг фикрича, «қирғоққа яқин сувларда энг ёмон сценарийларга» йўл қўймаслик учун ҳарбий-денгиз кучларининг мобиль гуруҳларини ташкил қилиш керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Ғарб давлатларини «қизил чизиқдан» ўтмасликка чақирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид