Спорт | 23:05 / 30.05.2018
19317
1 дақиқада ўқилади

Миср футболи раҳбари Муҳаммад Салоҳ бўйича баёнот берди

Фото: Reuters

Миср футбол уюшмаси президенти Ҳоний Абу Ризо «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг жароҳатдан тикланиб олиш жараёни ҳақида сўзлаб берди.

«Салоҳ елка мушаги пайларини чўзиб олган, у 2-3 ҳафта давомида даволанади. Унинг жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Уругвайга қарши ўйинда иштирок этиш масаласи сўроқ остида. Аммо, буни таъминлаш учун барча чораларни кўрамиз» - деб раҳбар сўзларини келтирмоқда Kingfut.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Уругвай (15 июнь), Россия (19 июнь) ва Саудия Арабистони (25 июнь) билан беллашади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид