Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юқори Чирчиқдаги хонадондан деярли 7 килограмм «кўкнор» топилди
16 май куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2018” тадбири давомида, Дархон кўчасида яшовчи Ж.А. исмли аёлнинг уйидан 6 кг. 953,8 гр. “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Шунингдек, 29 май куни “Қорадори-2018” тадбири давомида Тошкент шаҳар “Бектемир” ЙПХ масканида “Қўйлиқ-Дўстобод” йўналиши бўйича қатновчи “Исузу” русумли автобус йўловчиси, Яшнобод туманида яшовчи муқаддам судланган Ф.Ф. ва Тошкент вилоятида яшовчи К.П.ларнинг сумкасидан 2 кг. 296 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўстонлиқда 2 килограмм, Ғазалкентда қарийб 3 килограмм «кўкнор» топилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
16:58 / 02.06.2026