16:22 / 01.06.2018
20444

Халқ таълими бўлими ходимининг фирибгарлиги фош бўлди - ИИВ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасидан хабар берилишича, жорий йилнинг 29 май куни ИИВга мурожаат қилган фуқаронинг аризаси юзасидан вазирлик Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, тадбир давомида Сергели тумани Халқ таълими бўлими ходими М.Б. Сергели туманининг 7-мавзесидаги 1-уй олдида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқародан ўзи масъул бўлган туман ҳудудидан жами 120 млн сўмлик капитал таъмирлаш иш ҳажмини ҳал қилиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда далилий ашёлар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top