Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Угандада ижтимоий тармоқлардан фойдаланганлик учун солиқ жорий қилинди
Уганда парламенти ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва мобил қурилмалар орқали пул транзакцияларини амалга оширишга солиқ жорий қилиниши ҳақида қонунни маъқуллади. Бу ҳақда Africa News портали маълум қилди.
Янги қонунга кўра ижтимоий тармоқлар, жумладан Facebook, Twitter ва WhatsApp фойдаланувчилари кунига 200 шиллинг (0,027 доллар) тўлашларига тўғри келади. Қонун 30 май куни қабул қилинган.
Уганда ҳукуматининг маълум қилишича, солиқ давлат даромадларини ошириш учун киритилган. Ушбу даромад давлат хизматлари соҳасини ривожлантиришга йўналтирилади.
Таъкидланишича, аҳолиси 41 млн киши бўлган Угандада 23,6 млн киши мобил телефонга эга, 17 млн киши интернетдан фойдаланади.
Мавзуга оид
22:58 / 12.04.2026
Уганда армияси раҳбари Туркиядан бир миллиард доллар ва “энг гўзал аёл”ни беришини талаб қилди
08:52 / 27.01.2026
Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
20:34 / 16.01.2026
Австралия ижтимоий тармоқларда болалар даврини тўхтатди: қарийб 5 миллион аккаунт чекланди
20:05 / 04.05.2025