Жаҳон | 08:22 / 02.06.2018
5144
1 дақиқада ўқилади

Visa карталар ишидаги оммавий носозликка изоҳ берди

Фото: Depositphotos

Visa тўлов тизими Европада 1 июнь куни карталар ишидаги оммавий носозлик бузиб кириш ёки зарарли фаоллик билан боғлиқ эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.

У ердан таъкидлашларича, ҳозирги вақтда тизим нормал даражага яқин ҳолатда ишламоқда.

«Муаммо аппарат носозлиги оқибатида келиб чиқди. Бизда бу қандайдир бузиб кириш ёки зарарли фаоллик билан боғлиқ эканига оид ҳеч қандай далиллар йўқ», - дея маълум қилишган Visa’да.

Аввалроқ, Буюк Британия ва Европанинг бошқа давлатларида Visa карталари бўйича қатор амалиётларда оммавий носозлик кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шу билан бирга, Шарқий Европада карталар бўйича транзакциялар оддий режимда амалга оширилган.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид