20:53 / 03.06.2018
3918

Тунисда муҳожирлар кемаси ҳалокатга учраши оқибатида 37 киши ҳалок бўлди 

Фото: AFP

Тунислик қутқарувчилар Тунис соҳиллари яқинида, Ўрта ер денгизида кема ҳалокати сабабли чўкиб кетган 37 ноқонуний муҳожир жасадини сувдан чиқариб олишди.

Шунингдек, 68 кишини, жумладан 60 тунислик ва Африка давлатлари фуқароларини қутқариб олишга муваффақ бўлинган. 

Маълум қилинишича, 2 июнда маҳаллий вақт билан соат 23ларда қутқарувчилар Сфакс порт шаҳридан 16 денгиз мили узоқлигида кема ҳалокатга учраётгани ҳақида хабар олишган. 

Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар жўнатилган. Айни вақтда қутқарув ишлари давом этмоқда.  

Top