Жаҳон | 20:57 / 04.06.2018
33116
1 дақиқада ўқилади

Энг арзон мобил интернетга эга давлатлар маълум қилинди

Фото: pixabay.com

Қозоғистон энг арзон мобил интернетга эга давлатлар рейтингида 4-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Content Review ва «Вымпелком» ҳисоботида айтилган.

Мамлакатда 1 ГБ.нинг ўртача нархи 6 332 сўмга тенг. 2018 йилнинг май ойида жаҳон бўйлаб 1 ГБ нархи ўртача 35 882 сўмни ташкил қилган.

Тадқиқотчилар маълумотига кўра, энг арзон интернет Эрон (690 сўм), Польша (2,1 минг сўм) ва Венесуэлададир (2,9 минг сўм).

Энг қиммати эса - Япония (106 минг сўм), Жанубий Корея (101 минг сўм), Швейцария ва БААда (98,6 минг сўм).

Рўйхатда Ўзбекистон йўқ, Россия эса саккизинчи ўринни эгаллади (8,3 минг сўм).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид