Жамият | 13:25 / 05.06.2018
11198
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон-2035» форуми қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди

Фото: Буюк келажак

«Буюк келажак» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан «Ўзбекистоннинг тараккиёт стратегияси» Маркази ҳамкорлигида ташкил этилувчи «Ўзбекистон 2035» форумини ўтказиш саналари маълум бўлди.

2018 йил 28-30 июнь кунлари Тошкентда Ўзбекистоннинг 2035 йилгача ривожланиш концепцияси ва стратегиясини кенг муҳокама қилиш режалаштирилмоқда, унда «Буюк келажак» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти экспертлари иштирок этади - дунёнинг турли бурчакларида истиқомат қилувчи ва турли соҳаларда таниқли мутахассислар даражасига этган ҳамюртларимиз, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ҳамда идоралари ходимлари.

Ривожланиш йўналишлари бўйича бешта ялпи сессия мавзуси аниқланди. Мавзуга оид сессиялар қуйидаги йўналишларга бўлинади:

Жамоатчилик бошқаруви тизимларининг демократик ислоҳ қилишни чуқурлаштириш;

Аҳоли турмуш даражаси ва ижтимоий муҳофазасини ошириш;

Агросаноат комплекси, саноат, ёқилғи-энергетика комплекси ва инфратузилмани ривожлантириш;

Молия сектори, инновациялар ривожланиши;

Фан, туризм, маданият, таълим ва инсон капитали ривожи.

Келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган, хорижда профессионал муваффақиятларга эришганлар келгуси 17 йил ичида мамлакат тараққиёти ҳақидаги ўз фикрлари билан бўлишиб, мамлакат вазирликлари ва идоралари билан ривожланиш йўлларини муҳокама қиладилар. Барча инновацион ғоялар ва лойиҳалар якуний ҳужжатда акс эттирилади ва улар Ўзбекистон раҳбариятига тақдим этилади.

PR-менеджер, Назима Давлетова

PR@buyukkelajak.uz 

Расмий Телеграм канал

@officialBuyukKelajak

Мавзуга оид