Ўзбекистон | 15:31 / 05.06.2018
4825
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ишбилармонлар учун янги платформа ташкил этилмоқда

Фото: Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати

Маълумки, 2017 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ташкил этилган.

Ушбу Марказнинг вазифалари орасида, хусусан, монополияга қарши сиёсатни амалга оширишда мустаҳкам илмий-методологик ва методик базасини яратишда иқтисодий фан ролини кучайтириш, давлат мулкини бошқариш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичидаги бошқа вазифаларни ҳал қилиш.

Ҳозирги вақтда Марказ Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси (AMBiT) ва Ўзбекистон Республикаси корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази билан ҳамкорликда ThinkTankNetWorking форматидаги ALTERNATUS бозорлар ва рақобатни ривожлантириш бўйича мақсадли платформани йўлга қўймоқда.

ThinkTankNetWorking - бу бизнесни кенгайтириш ва ривожлантириш, бозорларда рақобатни кенгайтиришнинг тизимли муаммоларини аниқлаш вазифаси бўлган муваффақиятли ва янги тадбиркорлар, турли давлат органлари вакиллари ва регуляторлар, тадқиқотчилар ва фрилансерларнинг учрашув жойидир. Бу янги ғояларни юзага келтириш ва тажриба алмашиш учун майдон.

ALTERNATUS бозорлари ва рақобатни ривожлантириш бўйича Платформанинг биринчи муҳокамасини 2018 йил 9 июнда ўтказиш ва уни Ўзбекистонда «ҳалол» савдо белгиси остида товарлар бозорини ривожлантириш муаммолари ва имкониятларига бағишлаш режалаштирилмоқда. 

Муҳокамаларда давлат корхоналари, ўрта ва йирик бизнес, хорижий элчихоналар ва халқаро ташкилотлар вакиллари/раҳбарлари иштирок этишади. Муҳокамалар давомида иштирокчилар томонидан Ўзбекистонда «ҳалол» саноатининг ривожланиш истиқболлари ва Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари учун салоҳиятли бозор масалалари кўриб чиқилади. 

Мавзуга оид