Ўзбекистон | 19:50 / 06.06.2018
31317
2 дақиқада ўқилади

Сергелидаги бузилган ярмарка ўрнида нима пайдо бўлиши мумкинлиги айтилди

Фото: KUN.UZ

Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов маҳаллий аҳоли билан Сергели ярмаркаси аввал жойлашган ҳудуддаги ишлар ҳақида суҳбатлар олиб борилаётгани ҳақида айтди.
 
Ҳокимликда эркин ҳудудда қурилиш ишлари учун учта усули бор: икки қаватли савдо мажмуаси, кўп қаватли турар-жой ёки боғ ҳудудини қуриш.

«Ўтган шанба куни мен маҳаллий аҳоли ва тадбиркорларни қабул қилдим. Биз уларга ҳамма нарсани кўрсатдик. Маҳаллий аҳоли янги ярмарка қуришни таклиф қилди. Мен рози бўлдим. Унинг майдони 18 минг квадрат метр бўлиши керак. Энг иқтисодий вариантни ҳисоблаб чиқдик. Бундай объектни қуриш нормал суммага тушади», - деди Ҳусанов журналистларга.

2017 йилнинг ноябрида ҳокимнинг қарори асосида Сергели туманидаги ярмаркани бузиш ишлари бошланди. Тадбиркорларнинг кам сонли қисми Сергели-6 мавзесида жойлашган бозорга кўчди. Ҳусановнинг сўзларига кўра, савдо майдонлари 40 йил давомида «тартибсиз тарзда» шаклланган. «Дастлаб у фақат сабзавотлар бозори эди. Аста-секин кенгайтирилди, натижада бозор санитария ва ёнғин хавфсизлиги нормаларига тўғри келмади. Шунинг учун ҳам уни бузишга қарор қилинди», - дейди ҳоким.

Бузиб ташланган ярмарка жойида савдо майдончаси бўлган тадбиркорларга бошқа жойлардан ҳудуд таклиф қилишди. Жами 103та юридик шахс рўйхатга олинган, 46 тадбиркор ер кўринишида товон пули олишга рози бўлган, деди ҳоким. Қолганлар эса, унинг айтишича, «ўзаро ҳали келишиб олмади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳоким Сергели автомобиль бозорини шаҳардан ташқарига кўчиришга қарши экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид: Сергели “Ярмаркаси” бузилиш ишлари нега қарорда кўрсатилганидек амалга оширилмай келмоқда?

Мавзуга оид