Жаҳон | 16:59 / 06.06.2018
20262
1 дақиқада ўқилади

«Ўзи аниқ эди». Меркель Россия G8’га қайтарилмаслигини маълум қилди

Фото: EPA

Германия канцлери Ангела Меркелнинг маълум қилишича, айни дамда Россия томонининг G8 («катта саккизлик»)ка қайтиши имконсиз нарсадир. Унинг Бундестаг депутатлари саволларига қайтарган жавоблари Bild томонидан трансляция қилинди.

Меркелнинг сўзларига кўра, G7 аъзолари халқаро тартибга риоя этиш тарафдорлари саналади, Россия томонидан Қрим ярим оролининг қўшиб олиниши эса халқаро ҳуқуқ нормаларининг аниқ бузилишидир.

«Россиянинг G8 шаклидан чиқариб юборилиши аниқ эди ҳамда бунинг олдини олиб бўлмасди», - дея маълум қилган Меркель.

Унинг қўшимча қилишича, Россия томони билан мулоқот давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Россия шоҳи эмаслигини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид