22:45 / 07.06.2018
17891

2008 йилги молиявий инқироз замонавий тарихдаги энг ёмони деб аталди

Фото: AFP / MANDEL NGAN

Халқаро валюта жамғармаси 2008 йилда юз берган молиявий инқирозни замонавий тарихдаги энг ёмони деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ХВЖнинг расмий вакили Жерри Райс журналистлар билан брифингда айтиб ўтди.

Охирги 10 йил биз жаҳон молияий инқирози оқибатларини ҳис қилмоқдамиз. Бу инқироз, эҳтимол, замонавий тарихдаги энг ёмони бўлса керак”, деб айтган Райс.

Райснинг айтишича, ХВЖ ташкилотга аъзо турли давлатларга “молиявий инқироздан тикланиб олиш ва барқарорликни тиклаш учун кўмак сифатида 1,5 трлн доллар тақдим қилган. Унинг таъкидлашича, бу ёрдамнинг ижобий натижаларини бугундаёқ жаҳон иқтисодиётида кўриш мумкин. “Мен буни ХВЖ муваффақияти демайман, бироқ ХВЖ бунинг бир қисми бўлган”, деб таъкидлаб ўтган Райс.

2008 йилда жаҳон молиявий инқирози бошланган. Унинг бошланиши бир қатор омиллар: иқтисодий ривожланишнинг умумий даврийлиги, ипотека инқирози ва хом ашё товарлари, жумладан нефтга катта нархлар билан боғланади.

2008 йилда АҚШнинг йириклиги бўйўича 4-рақамли инвестициявий банки Lehman Brothers касодга учраган. Бу банкротлик АҚШ тарихидаги энг йириги бўлган ва фонд биржаларида нархларнинг кескин пасайиб кетишига олиб келган.

Top