Жаҳон | 14:50 / 09.06.2018
8118
1 дақиқада ўқилади

Кремль: Путин ва Трамп Венада учрашиш эҳтимолини муҳокама қилган

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп билан Венада учрашув ўтказиш имкониятини муҳокама қилган. Бу ҳақда Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, музокаралар борасида «аниқ муҳокамалар» ҳозирча олиб борилмаяпти.

«Икки президент учрашувига мос тушиши мумкин бўлган турли шаҳарлар кўриб чиқилади. Биласизларми, ҳар икки президент бундай учрашувни ўтказиш талаби пайдо бўлгани ҳақида сўнгги телефон мулоқоти давомида фикр алмашганди. Хусусан, Вена ҳам шундай шаҳарга айланиши мумкин», - дея айтиб ўтди Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин бу борада Австрия канцлерига илтимос билан чиққани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид