Жаҳон | 08:32 / 10.06.2018
7277
1 дақиқада ўқилади

“Катта еттилик” етакчилари Исроил ва Фаластинни музокаралар ўтказишга чақиришди

Фото: GLOBAL LOOK press/Sayyed Jafar

“Катта еттилик” етакчилари Исроил ва Фаластин ўртасидаги ихтилофдан хавотир билдиришди ва томонларни музокаралар ўтказишга чақиришди. Бу ҳақда гуруҳнинг якуний коммюникесида айтилган. 

“Биз Исроил-Фаластин ихтилофидан, айниқса охирги воқеалар сабабли, хавотирдамиз. Биз Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик музокараларини қайта тиклашни қўллаб-қувватлаймиз. Бу музокараларнинг мақсади икки томон учун тинчлик ва хавфсизликни таъминловчи ечимга эришишдир”, деб айтилган ҳужжатда.

Исроилга қарши 30 мартдан бери давом этаётган норозиликларда 120 дан кўпроқ фаластинлик ҳалок бўлган, мингдан кўпроғи ўқ ва газдан жароҳат олган. 

Исроил фаластинлик намойишчиларга қарши ҳаддан зиёд катта куч ишлаётгани ҳақидаги айбловлар ва бу қон тўкилишларнинг халқаро терговига чақириқларни рад этмоқда. Исроил ҳарбийлар қонун доирасида ҳаракат қилаётгани ва минглаб фаластинликларнинг ёпирилиб киришига йўл қўймаслик учун қурол қўллаётганини таъкидлаб келмоқда.

Мавзуга оид