Жамият | 12:26 / 11.06.2018
10105
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Acıbadem шифохонасида болалар бош миясидаги шишларнинг муваффақиятли даволаниши

Фото: Acıbadem 

Барвақт ташхис ва замонавий технологиялар болаларнинг ҳаётини сақлаб қолмоқда.
Педиатрик нейрохирургияда иккита муҳим жиҳат: жарроҳнинг тажрибаси ва технологиялар.

Фото: Acıbadem 

“Бош миямиз танамизни гуёки дирижёр оркестрни бошқарганидай бошқаради. Бош миямизда ҳосил бўлувчи чуқур жойлашган шишларни илгарилари даволаш мумкин бўлмаганидай, «юзада» жойлашган шишларни эса даволашда жуда катта тажриба талаб этар эди. Илғор технологиялар билан жиҳозланган Acıbadem касалхонасидаги тажрибали жарроҳлар беморларнинг кўпчилигидан шишларни олиб ташлашмоқда ва муваффақиятли натижаларга эришмоқда.” - дейди Acıbadem Altunizade касалхонасининг болалар нейрохирургияси бўлимининг раҳбари профессор Мемет Озек.

Фото: Acıbadem 

Бош мия шишлари айниқса болаликда намоён бўлади, бош мия танаси, гипоталамус ва таламусдаги шишларнинг 90, 85 ва 80 фоизи шу даврда учрайди. Шунга қарамасдан, чуқур жойлашган шиш мия бурмалари остида бўлади ва унга етиш учун мия тўқимасини чўзишга тўғри келади. Модомики биз мия тўқимасини чўзар эканмиз, унга оқилона тарзда муносабатда бўлишимиз керак. Шифокорнинг тажриба ва кўникмалари жуда муҳим бўлса-да, бизга ҳали ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга муайян технологик қурилмалар лозимдир. Ушбу ҳолатда технологияларнинг учта тури: интраоперацион мониторинг тизими, интраоперацион МРТ ва ультратовуш техникасидан фойдаланилади, деб таъкидлайди профессор Мемет Озек.

Мониторингнинг интраоперацион тизими ўргатилган нейрофизиологлар томонидан амалга оширилиб, кесишув жойида тўқималарни шикастланишининг олдини олишга ёрдам беради. Бош мия танасининг кесишмали жойларида мавжуд мия веналарининг функциялари бор. Назарий жиҳатдан биз ушбу ядронинг жойлашган ўрнини биламиз, аммо шиш мавжуд бўлганда унинг ўрни ўнг ёки чап тарафга силжиши мумкин. Тизим унинг жойлашган ўрнини узил-кесил аниқлаш имконини бериб, шиш муваффақиятли олиб ташланиши мумкин ҳамда жарроҳликдан сўнг юздаги шолликни олдини олиш мумкиндир.

Фото: Acıbadem 

Интраоперацион МРТ Acıbadem касалхонасида саккиз йил олдин жорий қилинганди. Беморнинг МРТ тасвири операцион жараёндаеқ олинади, бу пайтда эса жарроҳлик давом этаверади. Бу эса миянинг ички ҳажмини кўз билан кўриш имконини таъминлайди, ҳамда кичик, кўз илғамас қисмлар шу тариқа аниқланади. Бундай ҳолат, бемор токи ҳали операцион столида эканида, кейинги жарроҳлик зарурми-йўқми, ҳал қилиш имконини беради.

Жарроҳлик пайтида ультратовушли усуллардан фойдаланиш, шунингдек, жарроҳлик амалиётида муваффақиятли натижаларга эришишга кўмаклашади. Ушбу усуллар тўқиманинг ҳаракатини кузатиб боришга имкон беради.

Фото: Acıbadem 

Acıbadem Healthcare компаниялар гуруҳи тўғрисида:

Хусусий тиббий хизматлар соҳасида Туркияда етакчи корхоналардан бирига айланган ва 1991 йилдан бошлаб жадал олға бораётган Acıbadem Healthcare Group компаниялар гуруҳи Узоқ Шарқда энг йирикларидан ҳисобланган IHH Healthcare Berhad компанияси билан ҳамкорликда глобал платформада илгарилаб бормоқда.

21 та касалхона ва 16 та амбулатор клиникадан иборат Acıbadem компанияси 2012 йилда IHH Healthcare Berhad компаниясининг раҳбарлигида ушбу келишув остида дунёда йириклиги бўйича иккинчи соғликни сақлаш тизимига айланди. Ҳар йили дунёнинг турли жойларидан бўлган кўплаб беморлар даволаниш учун Туркияга келишади ва Acıbadem компаниясини афзал деб топишади.

Фото: Acıbadem 

Жаҳон стандартларига жавоб берувчи гуруҳдаги барча касалхоналар, шунингдек, илғор технологияларнинг маркази ҳисобланади.

Саратонга қарши кураш бўйича 11 та Марказ (жарроҳлик, нур билан даволаш, химиотерапия), 13 та лаборатория шароитларида уруғлантириш маркази (бепуштлик - IVF), 5 та органларни кўчириб ўтказиш маркази (жигар, буйрак, илик), 9 та кўкрак бези касалликлари маркази, 9 та семизлик муаммолари маркази, 5 та  аноректал касалликлар маркази, 1 та FIFA тарафидан аккредитацияланган спорт тиббиёти маркази, 10 та ядровий тиббиёт маркази ва 6 та роботлаштирилган жарроҳлик маркази, мавжуд илғор технологик ускуналар ва фаолият юритиб келаётган, ўз соҳасида катта тажрибага эга экспертлар туфайли миллий ва халқаро аккредитацияланган ва малакали марказлар ҳисобланади.

Барча маълумотлар учун Ўзбекистондаги Acıbadem офисига мурожаат килинг:

Адрес: Тошкент шахри, Мирзо Улугбек тумани, Буюк Ипак Йўли мавзеси, 19 уй. Телефон: (+99 895) 144 54 45

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид