Жаҳон | 17:04 / 11.06.2018
34096
1 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ Трамп ва Меркель тасвирланган машҳур фотосуратга изоҳ берди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова фейсбукдаги ўз саҳифасида G7 етакчилари учрашуви вақтида олинган фотосуратга изоҳ берди. Унда Германия канцлери Ангела Меркель столга қўлларини қўйиб олган ҳолда қўлларини кўкрагида чалиштирган Трампга тикилиб тургани тасвирланган.

Фото: REUTERS

«Сўнгги ойларда фотожурналистика янги ташқи сиёсий чўққиларга чиқмоқда. Ҳар доим, шундай фотосуратни кўриб, хаёлимга шу фикр келади: «Фотошоп, албатта. Бундай бўлиши мумкин эмас». Кейин эса бу ҳақиқат экани маълум бўлиб чиқади», - дея ёзган Захарова.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, бундай фотосуратлар сизиб чиққанида «эшиклар ёпиқ ҳолда тургани муҳим эмас», сабаби «битта кадр - ва дарпарда кўтарилади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Сингапур ҳавосидан завқланиб кетгани хабар берилганди.

Мавзуга оид