Ўзбекистон | 23:49 / 12.06.2018
5101
2 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлиги томонидан “Обод ҳарбий шаҳарча” акцияси ўтказилди

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити байрамига бағишлаб ўтказилган “Обод ҳарбий шаҳарча” акциясида 10 000 нафардан зиёд ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари фаол иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати KUN.UZ’га хабар бермоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Хусусан, Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги томонидан акция доирасида ҳарбий қисм ва муассасаларда “Энг яхши, кўркам ва озода ҳудуд” танлови эълон қилинди. Ҳарбий шаҳарчалар, маиший хизмат кўрсатиш жойлари, ошхона ва ювиниш хоналари, ҳарбий қисм ташқари ҳудудлари тартибга келтирилиб, ариқлар тозаланди. Танловда Самарқанд шаҳрида жойлашган майор Алишер Қодиров хизмат қилаётган ҳарбий қисм “Энг яхши, кўркам ва озода ҳудуд”, деб эътироф этилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Шунингдек, ҳарбий округларда ҳам ҳарбий шаҳарчалар, ҳарбий қисм ҳудуди ва унга туташган маҳаллалар ободонлаштирилди. Ариқлар ва оқава сув тизимлари тозаланди, болалар майдончалари тартибга келтирилди. Ҳудудларда ёрдамга мухтож кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг уй-жойлари тозаланиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди.