Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Олтиариқда фермерлар билан суҳбатлашди
Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманидаги «Исмоил Нозим обод» фермер хўжалиги даласида бўлди. Ғалла ўримини, ғўза ҳолатини кўздан кечирди.
Вилоят деҳқон ва фермерлари билан суҳбатда ғалла ҳосилини йиғиб олиш, ғўзадан кафолатланган ҳосил етиштириш, такрорий экинлар экиш зарурлиги таъкидланди.
«Деҳқончиликда йил йилга ўхшамайди. Ҳосилдан, даромаддан умидвор фермер ҳар бир ниҳолни «сизлаши» керак. Барча агротехник тадбирларни ўз вақтида, сидқидилдан бажариши зарур», деган Шавкат Мирзиёев.
«Қишлоқ хўжалиги учун мураккаб келган жорий йилда сувдан омилкорлик билан фойдаланиш, бозорбоп экинлар экиш, ҳосилдорликни ошириш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди», дейилган президент матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
12:01 / 19.01.2026
Фермерлар учун сув солиғи: ютуқлар ва муаммолар
18:07 / 02.01.2026
“Кўриб кўзингиз қувнайди” – қишда ҳам ишкомда сақланаётган узумлар
20:00 / 19.12.2025
Брюсселни «эгаллаган» тракторлар: Европа фермерлари нимадан норози?
13:57 / 10.12.2025