«Тошкент Марказий Осиёнинг энг гўзал шаҳрига айланади» - ҳоким
Бугун, 12 июнь куни Тошкент шаҳри ҳокимияти биносида тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ва шаҳар ҳокимияти вакиллари иштирокида «Тошкент – Ўрта Осиёда энг етакчи, тинч, гўзал шаҳарга айланади» мазмунида анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этди.
«Ҳозирги қилинаётган ислоҳотларнинг сўнгги босқичи халқнинг кўзига қараганда юзимизни олиб қочмасликдир. Юзига қараб, дўстона муҳитда гаплаша олишимиздадир. Халқ ва давлат бир-бирини ҳурмат қилиши охирги нуқтамиз. «Раҳмат, мана бу муаммони ҳокимият ҳал қилди», деган сўзни доим эшитмагунча шундай ишлаймиз.
Ҳозирги кунда деярли барча ташкилотлар халқнинг кўзига қарай олмайди. Афсуски, кўп йиллар халқ билан мулоқотда хиёнат қилиб қўйганмиз. Улар бошқа ерда, ҳокимият бошқа ерда бўлди. Икки йилдан бери президент шу муаммоларни ечиш устида дам олмай ишлаётганини энди тушуниб етдим» – дея ҳокимнинг сўзларини келтиради тадбирда иштирок этган KUN.UZ мухбири.
«Тадбиркорларга мулк очиқ танлов асосида берилади. Бундан кейин ҳеч кимнинг амакиси, тоғаси ёки поччаси бу масалада имтиёзларга эга бўлмайди», – дея ваъда берган Тошкент шаҳри ҳокими.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгашига раҳбари, етакчи тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов ҳам ушбу учрашувда қатнашиб, шу соҳадаги муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари ҳақида фикр билдирди.
Тадбирда тадбиркорлар ва шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласи ҳамда пойтахтни Марказий Осиёда энг гўзал шаҳарга айлантириш борасида кутилаётган режалар муҳокама қилинди.
Тадбир сўнгида шу йилнинг 12 июль куни Тошкентнинг Ботаника боғида ўтказилиши режалаштирилаётган «Топ-500» форуми ҳақида маълумот берилди. Форумда аккредитациядан ўтган таниқли тадбиркорлар, элчилар, элчихоналарнинг савдо маслаҳатчилари ва бошқалар қатнашиши кутилмоқда. Форум Тошкент шаҳрини ривожлантиришга қаратилган катта тадбирга айланиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
АҚШ давлат котиби Россия президентини ҳарбий жиноятчи деб аташдан бош тортди
Жаҳон | 01:12
-
«АҚШ билан савдо низоларини тезроқ ҳал қилишимиз керак» — G7 йиғилишидаги сўнгги маълумотлар
Жаҳон | 00:45
-
Британияликлар Эверестни янги усулда забт этди
Жаҳон | 23:43 / 21.05.2025
Мавзуга оид

17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида

12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди

20:36 / 02.03.2024
«Пулни ўзи сизни қувсин». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Суперлига стартидан олдин «Пахтакор» жамоаси билан учрашди

17:29 / 08.02.2024