Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: КХДРга қарши юзлаб санкцияларнинг жорий этилиши тўхтатилди
Фото: REUTERS/Jonathan Ernst
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Шимолий Кореяга нисбатан 300та позиция бўйича санкцияларни жорий этиш тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Трампнинг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув якунлари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилишича, унда 300та санкция бўлган, бироқ уларни жорий этмасликка қарор қилди, сабаби унда бу «ҳурматсизлик» бўлиб кўринарди.
Шу билан бирга, Қўшма Штатлар етакчисининг қайд этишича, ўзида санкциялар киритиш имкониятини ҳамон сақлаб турибди.
Сешанба, 12 июнь куни, Сингапурда АҚШ - Шимолий Корея саммити бўлиб ўтди. Давлатлар етакчилари Сентос оролидаги «Капелла» меҳмонхонасида якуний ҳужжатни имзолашди, уни Трамп ва Ким Чен Ин «атрофлича», деб атади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Инга ўзининг лимузинини кўрсатгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:09 / 28.02.2026
Чубайс Канададан унга қўйилган санкцияни бекор қилишни сўрамоқда
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
09:01 / 25.02.2026
АҚШ Россиядан бўлган “ҳакер-брокерлар”га қарши санкциялар жорий қилди
15:44 / 24.02.2026