Жаҳон | 10:55 / 12.06.2018
16419
1 дақиқада ўқилади

Трамп: Ким Чен Ин билан учрашув кутилганидан ҳам яхши ўтди

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин амалий тушликдан сўнг ташкил этилган сайр давомида яна бир маротаба журналистлар олдига чиқишди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда.

Трампнинг сўзларига кўра, учрашув «ҳақиқатдан ҳам яхши» ўтган. Унинг таъкидлашича, жуда катта ижобий қадам қўйилди.

Фото: Getty Images

«Учрашув барча кутганидан ҳам яхшироқ ўтди», - дея маълум қилган Трамп.

Фото: Getty Images

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, етакчилар саммит якунлари бўйича ҳужжат имзолашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Ин билан учрашгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид