Видеолойиҳа давом этади: Маҳсулотлар экспортига чет эл харидорини қандай топиш мумкин?
KUN.UZ таҳририяти юртимиздаги ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва хизматларни хорижий давлатларга экспорт қилаётган корхоналар ва тадбиркорларга ёрдам бериш мақсадида янги иқтисодий лойиҳага асос солгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.
Видеолойиҳанинг навбатдаги сонида ҳам экспорт бўйича мутахассис, иқтисод фанлари номзоди «Alimkhan Exim Group» ташқи савдо ва консалтинг компанияси асосчиси Акмалхон Олимхонов билан биргаликда маҳсулотлар экспорти мавзусида сўз юритилади.

Навбатдаги мавзу «Хорижлик харидорлар қандай топилади?», деб номланади. Бу кўпчилик учун энг зарур, долзарб ва ҳаммани қизиқтирадиган саволдир.
Аслида, харидор топиш осон иш эмас. Бунинг учун озми-кўпми ҳаракат, қолаверса, харажат қилиш керак. Чунки маҳсулотингиз харидорга ёқиб, «бўлди оламан», дейиши бу 50 фоиз ютуқдир. Маҳсулотингиз ҳақида чет эллик харидор эшитмаган бўлса, келиб маҳсулотингизни сўрашини кутиб ўтириш бефойда.
Маҳсулотни чет эл бозорида имкон қадар реклама қилиш керак, у ердаги савдогарларга шундай маҳсулот борлигини билдириш керак. Биринчи навбатда, маҳсулотни қаерда таклиф қилиш кераклигини аниқлаб олиш лозим ва ўша мамлакатни ўрганиш керак: қай бирига кирса бўлади? Чунки ташқи бозорини пухта ўрганмоқлик халқаро савдода энг муҳим элемент ҳисобланади ва бундан сиз фақатгина ютасиз ва ортиқча харажатлардан ҳоли бўласиз.
Дунёда 200га яқин мамлакат мавжуд. Шундан қайси бирига экспорт қилишингиз мумкинлигини аниқлаб олиш ва ҳаракатингиз айнан шу бозорга қаратилган бўлиши керак.
Видеолойиҳада қуйидаги мавзулар бўйича сўз борган:
1. Ташқи бозорни ўрганиш
- Асосий бозорларни юзаки ўрганиш ва минтақани аниқлаш.
- Танланган минтақавий бозорни чуқур ўрганиш
- Аниқ бозор ёки мамлакатни танлаш.
2. Чет элдаги ҳамкор билан алоқа ўрнатиш
3. Чет эл ҳамкорини қидириш учун кимга мурожаат қилса бўлади?
4. Маҳсулотни интернетда реклама қилиш: замонавий ёндашув
5. Электрон савдо майдонлари
Ушбу мавзунинг ҳали яна давоми бор. У билан лойиҳанинг учинчи қисмида танишиб ўтасиз.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

09:44 / 20.09.2018
Маҳсулотни четга экспорт қилиш бўйича сабоқлар: Товар етказиб беришнинг энг қулай усулини аниқлаш

18:03 / 20.06.2018
Маҳсулотларингизга чет элдан харидор қандай топилади: реклама, тендер ва тижорат таклифлари

11:05 / 04.05.2018