16:09 / 13.06.2018
7708

Одноклассники ишқибозларнинг стримлари ва жаҳон чемпионати янгиликлари билан ЖЧ-2018 иловасини ишга туширди

Фото: Одноклассники

Одноклассники ижтимоий тармоғида Россияда 14 июнь куни бошланадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати тўғрисидаги барча маълумотлар билан илова ишга туширилди. Илова ёрдамида фойдаланувчилар турнирни ЖЧ-2018’ни қабул қилган шаҳарлардан жонли эфирга туширадиган блогерлар кўзи билан кузатишлари, ўйинлар натижаларини билишлари ва етакчи спорт ОАВдан долзарб янгиликларни ўқишлари мумкин. 

Илованинг «Майдонлардан хабарлар» саҳифасида блогерларнинг OK Live мобил сервиси орқали яратилган стримлари эълон қилинади. Шундай қилиб, ОК иловаси Россия ва унинг ташқарисидаги миллионлаб ишқибозларни бирлаштиради. 

«Янгиликлар» саҳифасида махсус тасма пайдо бўлади, ундан илова фойдаланувчилари жаҳон чемпионатининг энг сўнгги воқеаларини батафсил билиб олишлари мумкин. Янгиликлар тасмасида қуйидаги етакчи спорт ОАВ дан контент пайдо бўлади: «Спорт Mail.Ru», «Чемпионат.com», «Спорт-Экспресс», «Р-спорт» ва бошқалар.

Жаҳон чемпионати ўйинлари натижалари иловада онлайн режимида янгиланиб турилади. Ишқибозлар ўйиннинг асосий воқеалари, жамоалар таркиби, батафсил статистика ва ўйиннинг энг ёрқин лавҳалари акс эттирилган видеолар билан танишишлари мумкин. 

Иловада шунингдек, жаҳон чемпионати иштирокчилари, гуруҳдаги ва плей-оффдаги жорий ҳолати, турнирнинг энг яхши тўпурарлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш мумкин.

Фото: Одноклассники 
Фото: Одноклассники 

 

Top