Фан-техника | 10:15 / 11.12.2020
3488
4 дақиқада ўқилади

«Одноклассники» гуруҳлар учун донатларни қабул қилиш хизматини ишга туширди

Фото: Одноклассники

«Одноклассники» даги гуруҳлар администраторлари эндиликда Boosty.to муаллифлик контенти монетизация хизмати билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган янги «Донаты» хайрия хизмати ёрдамида ўз контентида пул ишлаб топишлари мумкин. ОК барча фойдаланувчилари гуруҳни қўллаб-қувватлаб, администраторларга 1 рублдан бошлаб ҳар қандай суммани ўтказишлари мумкин. Янги хизмат муаллифларга ўз контентида кўпроқ пул ишлаш, ижтимоий ташкилотларга хайрия йиғишни ишга тушириш, барча фойдаланувчиларга эса севимли гуруҳларни рағбатлантириш ва уларнинг ривожланишига ёрдам бериш имконини беради.

Хизмат «Одноклассники» да гуруҳларни олиб борадиган ва контент ривожланиши ёки сифатини оширишга қўшимча маблағни жалб этмоқчи бўлганлар, шунингдек, реклама бўлмаган монетизацияни кўпайтириш мақсадида бўлганлар учун фойдали бўлади. Масалан, ОАВ ўз обуначиларидан хайрия маблағларини йиғишлари мумкин, блогерлар ва гуруҳлар эса ўз обуначиларидан янги контент яратиш учун маблағ қабул қилишлари мумкин.

Биринчи босқичда хайрия йиғимларини иштирокчилар сони 50 мингдан кам бўлмаган гуруҳларга улаш мумкин бўлади, кейинчалик эса хизмат обуначилар сони камроқ бўлган гуруҳлар учун ҳам мумкин бўлади. Бунинг учун администраторлар гуруҳ созламаларида менюдаги «Донаты» пунктини танлашлари ва суммани ҳамда йиғим мақсадини кўрсатишлари лозим. Гуруҳни қўллаб-қувватлаш имконияти барча обуначиларда ижтимоий тармоқнинг десктоп ва мобиль версияларида акс эттирилади.

Обуначилар пулни ўтказиш учун гуруҳ янгиликлари лентаси устида жойлашган «Поддержите группу» тугмасини босишлари керак.  Обуначи қилинган хайрияга далда, қувонч ва бошқа ҳиссиётларни ифодалаш учун ўз эмоциясини ҳам бириктириб қўйиши мумкин.

Пулларни намойишкорона ҳам, ўз исмини бошқа фойдаланувчилардан сир сақлаб,норасмий  ҳолда ҳам ўтказиш мумкин. Хайрия маблағларини ўтказганлар рўйхати гуруҳ янгиликлари лентаси юқорисида акс эттирилади, администратор хоҳишига кўра гуруҳ созламаларида бу маълумотни яшириши мумкин. Тўловлар фойдаланувчининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтига боғланган банк картасидан ечиб олинади ва пул ўтказмаси амалга оширилгандан сўнг 24 соат ичида гуруҳ ҳисобига тушади.

Ишга туширганда хизмат комиссияси 5% ни ташкил этади. Йиғилган маблағлар автоматик тарзда сутка давомида бир марта «Донаты» ни созлаганда кўрсатилган банк картасига қабул қилинади. Маблағларни чиқариш учун комиссия алоҳида олинади.

ОК ва Boosty.to хизматлари ўзаро интеграцияси гуруҳ администраторларига ўз ижодини қулай ва улар учун одатий майдонда монетизация қилиш имконини беради.

Аввалроқ «Одноклассники» ижтимоий тармоқнинг десктоп версиясида ва OK Live мобиль иловасида тўғридан тўғри трансляцияларни яратувчи муаллифларни қўллаб-қувватлаш воситаларини ишга туширган эди. Эфир пайтида томошабинлар трансляция муаллифини пуллик совғалар билан рағбатлантиришлари мумкин: фойдаланувчилар олинган маблағларни ОК виртуал валюталарида банк картасига чиқаришлари мумкин ёки ижтимоий тармоқдаги пуллик хизматларни тўлаш ёхуд ўйинлардаги бонуслар учун ишлатишлари мумкин.

Boosty.to ҳақида

Boosty.to — бу DonationAlerts жамоаси томонидан муаллифлик контентини монетизациялаш хизматидир. У ижодкор муаллифларнинг кенг доирасига: ёзувчилар, иллюстраторлар, мусиқачилар ва бошқа креатив инсонларга пул ишлаш имкониятини тақдим этади. Хизмат обуна модели асосида ишлайди: муаллиф ҳар ойдаги пуллик обуналар ва уларнинг тўлиш даражасини аниқлайди, мухлислар эса муаллифнинг Boosty.to' даги блоги эксклюзив контентига кира олишади.  Шунингдек, Boosty.to' да алоҳида постларни сотиш ва краудфандинг — бирор-бир мақсад учун пул йиғиш имконияти мавжуд.

Мавзуга оид