Одноклассники «Лаҳзалар»ни ишга туширди: дўстларингизнинг рейтинги билан йўқоладиган сурат ва видеолар

Фото: Одноклассники
Одноклассники ижтимоий тармоғи «Лаҳзалар» хизматини ишга туширди. ОК фойдаланувчилари энди йўқоладиган суратлар ва видеолар ёрдамида ўз ҳаётларидаги лаҳзалари билан бўлишишлари ва машҳурликда дўстлари билан рақобатлашиши мумкин – энг яхши лаҳзаларга эга дўстларнинг рейтинги реал вақт режимида янгиланади.
ОК жамоаси ижтимоий тармоққа хос бўлган форматни ўз аудиториясининг қизиқишларига мослаштирди: фойдаланувчилар нафақат шахсий суратлар ва видеолари билан бўлишиши, балки кундалик конкурслар туфайли янги ҳис-туйғуларга эга бўлиши мумкин.
«Лаҳзалар» ғояси ижтимоий тармоқларда талабгир бўлган фойдаланувчилар шахсий суратларини оммалаштирган ҳолда бир-бири билан рақобатлашадиган фотоконкурслар туфайли туғилди. Фотоконкурснинг топ иштирокчилари ўз суратларига минглаб реакция олади ва уларни ўн минглаб инсонлар кўради. Биз фойдаланувчиларимизга машҳурликда фақат ўз дўстлари билан мусобақалашиш имконини беришга қарор қилдик ва бунинг учун энг тез ва енгил усулни танладик.
«Лаҳзалар» – сурат ва видеоларнинг йўқолиб бораётган форматини янгича талқинда ўқиш. Мусобақалашув механикаси ва лаҳзаларга жавоб бериш имконияти туфайли фойдаланувчилар мулоқотлар учун янги сабабларга эга бўлади. Инсонлар ОК ҳаётларидаги ҳис-туйғуга бой лаҳзалари билан алмашиш учун келишади ва энди бунинг учун янги қулай хизмат мавжуд», – дейди Одноклассникининг лойиҳалар бўйича раҳбари Владимир Кочетков.
«Лаҳзалар»да бундай формат учун хос бўлган барча функциялар очиқ. Суратлар ҳамда 10 сониядан узун бўлмаган қисқа видеороликлар, шунингдек ёрқин фонда ёзувлар оммалаштириш, уларнинг устига стикерлар жойлаштириш, кенгайтирилган реаллик ниқобларидан фойдаланишлари мумкин. “Лаҳзалар”да оммалаштирилган барча сурат ва видеороликлар ОК да муаллифнинг шахсий «Сурат» бўлимида, алоҳида ёрлиқда сақланади.
Хизматнинг ўзига хос жиҳатларидан бири – шахсий «лаҳза» билан ижтимоий тармоқдаги дўстлар ва муаллифларнинг «лаҳза»ларига жавоб бериш имкониятидир. Бунинг учун очиқ ёки яширин жавоб турини танлаш мумкин. Очиқ жавоблардан «лаҳза»лар занжири ҳосил бўлади, унга ўзларининг йўқолиб борадиган суратлари ва видеоларини оммалаштирган ҳолда барча дўстлар қўшилиши мумкин.
Лаҳзаларни фақат шахсий профилдан оммалаштириш мумкин. Йил якунигача гуруҳ ва профил маъмурлари мавзуга доир мусобақалар яратиш имкониятига эга бўлишади, уларга ўз лаҳзалари билан обуначилар ёки ижтимоий тармоқнинг барча фойдаланувчилари ижтимоий теглар ва стикерлар орқали қўшилишлари мумкин бўлади.
Лаҳзаларни ОК фойдаланувчиларининг бир қисми iOS ва Android учун мобил иловаларида оммалаштириши мумкин, яқин кунларда бу имконият барчада пайдо бўлади. Ижтимоий тармоқнинг dekstop ва мобил версияларида фойдаланувчиларга лаҳзаларни фақат томоша қилиш имконияти мавжуд.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратилади
Ўзбекистон | 13:52
-
Ҳусийчилар Қизил денгизда АҚШ авиаташувчи кемасига ҳужум қилинганини билдирди
Жаҳон | 13:42
-
Тошкентда Nexia-3 пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқарони уриб юборди
Жамият | 13:22
-
Панамада энергия таъминоти блэкаутдан сўнг тикланди
Жаҳон | 13:18
Мавзуга оид

16:20 / 27.12.2023
Қашқадарёда “Odnoklassniki.ru” сайтидаги постларга лайк босган йигитга чора кўрилди

14:44 / 10.06.2023
Навоийлик кекса аёл 5 йил олдин диний маърузага “класс” босгани учун 3 йилга озодликдан чекланди

10:15 / 11.12.2020
«Одноклассники» гуруҳлар учун донатларни қабул қилиш хизматини ишга туширди

21:37 / 20.07.2020