Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чордоқдан топилган эски ваза 16 млн еврога сотилди
Ўнлаб йиллар давомида чордоқда пойабзал қутиси ичида чанг босиб ётган чинни ваза 16,2 млн еврога сотилди.
Парижда Sotheby’s аукционида сотувга қўйилган ваза учун муросасиз кураш кечган. Савдо аукцион учун ноодатий узоқ вақт – 20 дақиқача давом этган. Ваза учун таклиф қилинган максимал қиймат баҳоловчиларнинг прогнозидан 20 марта кўпроқни ташкил қилган. Таъкидланишича, Франциядаги Sotheby’s аукционларида ҳали бирор буюм бундай узоқ вақт сотилмаган.
Ваза аввалги эгаларига меросга қолган. Вазани топган аёл уни мутахассисларга кўрсатишга қарор қилган. Аёл бебаҳо вазани керакли жойга пойабзал қутисида етказган.
“У қутини стол устига қўйганда ва биз қутини очганимизда, буюмнинг чиройи барчани ҳайратлантирди”, деб эсламоқда мутахассис. Баландлиги 30 см бўлган вазани турли безаклар қоплаган бўлиб, Хитойда 1736-1795 йиллар яшаган Айсингёро Хунли императори белгиси вазани 18-асрга мансублигини билдирган. Ваза Францияга тушишдан олдин Цин сулоласига тегишли бўлган.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026