Жаҳон | 18:10 / 14.06.2018
20403
1 дақиқада ўқилади
Путин Трамп ва Ким Чен Ин учрашувига ўз муносабатини айтди
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трамп учрашувини юқори баҳолайди.
«Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг яқинда, 12 июнь куни бўлиб ўтган учрашуви натижаларини маъқуллаймиз ҳамда юқори баҳолаймиз», - дея маълум қилган Путин.
Унинг сўзларига кўра, бу учрашув Корея ярим ороли атрофидаги умумий кескинлик даражасини пасайтиради.
«Биз шундан келиб чиқмоқдамизки, бу тўла шаклдаги ечим топиш йўлида қўйилган фақатгина биринчи қадамдир. Бироқ, ҳар икки етакчининг яхши нияти туфайли бу қадам қўйилди», - деди Путин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Трамп ва Ким Чен Ин учрашувига муносабат билдирганди.
Мавзуга оид
21:07
Путин Остонадаги чиқишида Зеленский офисига зарба берилиши мумкинлигига ишора қилди
20:50
Путин Трампни хавфсиз ҳолатда эмас деб ҳисобламоқда
17:49
Киевдаги қарор қабул қилиш марказлари «Орешник»нинг навбатдаги нишони бўлиши мумкин — Путин
17:03