Ўзбекистон | 09:46 / 14.06.2018
1915
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон - Молдова сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади

Фото: Pixabay

2018 йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Кишинёв шаҳрида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги Ўзбекистон - Молдова сиёсий маслаҳатлашувларида иштирок этади.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон делегацияси ташрифи доирасида Молдованинг бошқа қатор вазирликларида ҳам музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид