Жамият | 09:33 / 15.06.2018
10925
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Artel корхонаси Ўзбекистон фуқароларини муборак Рамазон – Ҳайит айёми билан қутлайди

Artel корхонаси барчангизни муборак Рамазон Ҳайит айёми билан муборакбод этади.

Фото: Artel

Рамазон ойи ўзида барча инсонийлик фазилатларини мужассам этган. Бу ой – покланиш, эзгу фикрлар ва орзу-ҳаваслар, меҳру-шафқат, олийҳимматлик, мурувват ва чин қалбдан амалга ошириладиган эзгу ишлар ойидир. Рамазон ойи фикрларни эзгуликка қаратади, руҳан юксалтиради, савоб ишлар қилишга  ва муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишга ундайди.

Рамазон Ҳайит айёми Ўзбекистонда кенг нишонланади. Байрамдан бир неча кун олдин ободонлаштириш ишлари авжга чиқади, кўча-кўй, маҳаллалар ўзгача чиройли тус олади.   

Фото: Artel

Юртимизда байрам куни қариндош-уруғларникига, дўсту-биродарларникига меҳмонга бориш, ёш болаларни турли хил ширинликлар билан сийлаш, уларни турли ўйингоҳларга сайрга олиб чиқиш,  қўни-қўшниларга тайёрланган пишириқ ва таомлар улашиш каби урф-одатлар мавжуд.

Artel корхонаси барчангизни Рамазон Ҳайит айёми билан муборакбод этади. Ушбу қутлуғ кунда барчангизга мустаҳкам соғлик ва саломатлик, хонадонингизга қут-барака ва бахт-саодат ёр бўлишини тилайди. Орзу ҳавасларингиз амалга ошишини, шодлик, қувонч, саломатлик, омад узлуксиз йўлдошингиз бўлишини тилайди. Хонадонингизни зиё ва нур ҳеч қачон тарк этмасин, юртимиз доимо тинч, халқимиз фаровон, осмонимиз эса доимо мусаффо бўлсин!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид