Жаҳон | 16:40 / 15.06.2018
8471
2 дақиқада ўқилади

Французлар Трампни тажовузкор ва хавфли деб ҳисоблашмоқда

Фото: Getty Images

Франция аҳолисининг аксарияти АҚШ президенти Дональд Трампга салбий муносабатда бўлиб, уни тажовузкор ва хавфли инсон, деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда Le Figaro хабар берди.

Таъкидланишича, нашр томонидан ўтказилган сўровда иштирок этган респондентларнинг 71 фоизи Америка президенти ҳамда унинг фаолиятини салбий баҳолаши ҳақида маълум қилган.

Бундан ташқари, сўровда қатнашганларнинг 86 фоизи Трампни "тажовузкор" инсон, деб атаган. Французларнинг тахминан 80 фоизи АҚШ президентига "ирқчи" деб баҳо берган бўлса, респондентларнинг 81 фоизи - "хавфли".

Сўров иштирокчиларига Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин қатнашган саммитга баҳо бериш таклиф этилди. Респондентларнинг 70 фоизи бу учрашувни "пиар-қадам" сифатида қабул қилган, унинг натижалари минтақада тинчлик ўрнатилишига олиб келмаслиги мумкинлиги айтилди.

Сўров 13-14 июнь кунлари ўтказилди, унда 1 мингдан ошиқ французлар қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Россия тарафдори эмаслигини айтганди

 

Мавзуга оид