Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп КХДРни инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятда нега ҳимоя қилаётганини айтди
Фото: AP /Evan Vucci
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятда ўта кескин позицияга эга эмас, сабаби бу КХДР томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ядро ҳужумининг олдини олишда ёрдам бермоқда. Бу ҳақда у ўз твиттерида ёзган.
Трамп ўз аккаунтида Fox News телеканали мухбири билан ўтказилган мулоқотдан парча келтирган. Журналист АҚШ президентидан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсатини қандай қилиб ҳимоя қилиши мумкин экани ҳақида сўраган.
«Мен уни нега ҳимоя қилаётганимни биласизларми? Чунки, мен ядро қуроли сиз ва сизнинг оилангизни йўқ қилиб ташлашини кўриш ниятида эмасман», - дея жавоб қайтарган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Обама КХДР билан урушга тайёр тургани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:59 / 24.04.2026
Наманганда фуқарони қийноққа солган ИИБ ходимлари қамалди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026