Жаҳон | 07:42 / 16.06.2018
14833
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳукумати америкаликларга Қрим бўйича огоҳлантириш билан чиқди

Фото: AP /J. Scott Applewhite

АҚШ Давлат департаменти Россия бўйлаб сафар қилаётган америкаликларга огоҳлантириш билан чиқди. Унда Қўшма Штатлар фуқаролари Қримга ташриф буюрмасликка чақирилган. Бу ҳақда идора сайтида хабар берилди.

«Қримга ташриф буюриш керак эмас, сабаби ярим оролда хорижликларга нисбатан суиистеъмолликлар ҳамон кузатилмоқда», - дейилади хабарда.

Шунингдек, идорадан таъкидлашларича, АҚШ ҳукумати Қрим бўйлаб сафар қилаётган америкаликларга тезкор ёрдам хизматларини тақдим эта олмайди, сабаби Қўшма Штатлар ҳукумати ходимларига ярим оролга бориш тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Қримни Обама йўқотгани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид