Спорт | 22:37 / 16.06.2018
8951
1 дақиқада ўқилади

Марадона жаҳон чемпионатида ўзини сурбетларча тутмоқда

Машҳур футболчи ва мураббий Диего Марадона Аргентина - Исландия (1:1) ўйинига ташриф буюрди. 

Чекиш мумкин эмаслиги ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзувларга қарамай, аргентиналик стадионда бемалол сигара тутатди.

Бундан ташқари, Марадона ирқий камситувчи ишораларни ҳам қилгани маълум бўлди.

Журналист Жеки Оутли хабарига кўра, Диего кореялик мухлисларни ҳақорат қилди. 

«Марадона ўз обрўсини туширди. Жанубий Кореядан келган мухлислар «Диего» деб қичқиришганди, у эса жилмайиб, уларга ҳаводан бўса юборди. Сўнгра қўллари билан кўзини қисиб, уларга юзланди. Биз буни кўриб, жуда ҳайрон қолдик» - деб ёзди Оутли.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид