Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси бирорта гол урмаган ўйинида жаҳон чемпионати рекордини янгилади
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси бир ўйинда дарвозага йўлланган зарбалар сони бўйича жаҳон чемпионатлари рекордини янгилади, деб хабар беради Opta.
ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган Исландияга (1:1) қарши баҳсда у дарвоза томон 11та зарба йўллади. Бу эса 1966 йилдан буён энг яхши натижадир. Месси аввалги рекорд соҳиби, Италия терма жамоаси ҳужумчиси Луижи Риванинг 1974 йилда Гаити дарвозасига йўллаган зарбаларидан 1та ўзиб кетишга эришди.
Қизиғи шундаки, ҳар иккала ҳужумчи ҳам рақиб дарвозасини бирор марта ишғол этолмаган. Месси ҳатто пенальтини ҳам ноаниқ амалга оширди.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026