Жаҳон | 09:32 / 16.06.2018
14433
1 дақиқада ўқилади

Трамп Ким Чен Ин ёрдамчиларининг итоаткорлигига ҳаваси келган

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп 12 июнда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан ўтган учрашувдан таассуротлари билан бўлишишда давом этмоқда.

“У ўз давлати етакчиси, жуда кучли ва ҳеч бир кишига ўзгача фикрлашга йўл қўймайди. У гапирганда, қолганлар уни жимгина эшитиб ўтиришади. Мен ҳам одамларим шундай қилишларини истайман”, деб айтган Трамп журналистлар билан суҳбатда.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид