Ўзбекистон | 14:45 / 16.06.2018
11875
1 дақиқада ўқилади

“Ўзтрейд” бошқаруви раиси тасдиқланди

Дониёр Содиқович Қодиров Ташқи савдо вазирлиги “Ўзтрейд” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Д.Қодиров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзтрейд” АЖ 2017 йил 26 майдаги президент қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси, шу жумладан, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш бўйича янги бозорларни излаш ва ўзлаштириш ҳисобланади.

Мавзуга оид