Спорт | 22:58 / 16.06.2018
9364
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Перу пенальтини кўкка совуриб, Данияга ютқазди

С гуруҳида Перу ва Дания терма жамоалари беллашди. Мухлислар ҳужумкор ва қизиқарли ўйин гувоҳи бўлишди. Ўйинда жанубий америкалар бироз ташаббусга эга бўлиб, кўпроқ вазиятларни яратдилар. 

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида бош ҳакам такрорий видеолавҳани томоша қилганидан сўнг, Дания дарвозасига пенальти белгилади. Аммо Куэва уни аниқ амалга оширолмади. 

Иккинчи бўлимда ҳам Перу устунлиги сезилиб турди. Бироқ, Дания қарши ҳужумларнинг биридан унумли фойдаланиб қолди. 59-дақиқада Поульсен дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, уни доғда қолдиришга муваффақ бўлди. Перуликлар ўйин охирига қадар ҳисобни тенглаштириш учун бир неча вазиятларга эга бўлишди, аммо Дания ғалабани сақлаб қолди. 

ЖЧ-2018, С гуруҳи
Перу – Дания 0:1 
16 июнь, Саранск, «Мордовия Арена» 
Гол: 0:1 – 59 Поульсен. 
Перу – Гальесе, Родригес, Трауко, Адвинкула, Рамос, Флорес (Герреро, 62), Тапия (Акино, 87), Каррильо, Куэва, Фарфан (Руидиас, 85), Йотун.
Дания – Шмейхель, Кьер, Ларсен, Дальсгор, Кристенсен (Йоргенсен, 81), Квист (Шоне, 36), Дилэйни, Эриксен, Систо (Брэйтуэйт, 67), Йоргенсен, Поульсен.
Огоҳлантиришлар: Тапия (38), Дилэйни (86).

Мавзуга оид